05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Транспорт
16 Мар  2020 355

Йўлкира ҳақи асоссиз ошмайди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдан водий вилоятлари йўналишида йўлкира ҳақини 200 000 сўмгача ошириб юборганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.  

Ҳозирда пойтахтимиздан республикамиз вилоятларига қатновчи таксиларда йўлкира нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилмоқда.

«Қўйлиқ» бозори яқинида жойлашган автотураргоҳда Тошкентдан водий вилоятларига йўналишсиз такси хизмати кўрсатувчи ҳайдовчилар ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари ўтказилди.

Ўрганишлар давомида айни дамда Тошкент- Фарғона йўналишида йўлкира ҳақи 50 - 60 000, Тошкент-Қўқон йўналишида 40-50 000, Тошкент - Наманган йўналишида 50 – 60 000, Тошкент- Андижон йўналишида эса 70-80 000 сўм атрофида эканлиги маълум бўлди, деб хабар беради Траснпорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech