18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
18 Мар  2019 1446

Жиззахлик полвон Самарқандда ўтказилган халқаро улоқ-кўпкарида Chevrolet Lacettiни қўлга киритди

Самарқанд қилоятининг Жомбой туманида қўшни республика чавандозлари иштирокида халқаро кўпкари мусобақаси ўтказилиши ва бош совринга Chevrolet Lacetti автомобили қўйилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Кеча, 17 март куни Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамкорлигида ана шу халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси ўтказилгани ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон давлатларидан чавандозлар, от спорти федерациялари масъуллари иштирок этди.

Мусобақада энг эпчил, чаққон чавандоз ва полвонлар 60 дан ортиқ туя, той, 50 га яқин телевизор, музлаткич, кир ювиш машинаси, яна кўплаб гилам ва пул мукофотларини қўлга киритди. 

Вилоят ҳокимлиги томонидан қўйилган бош соврин – Chevrolet Lacetti автомобили жиззахлик полвон Ориф Шодиёровга насиб этди. У пайариқлик Элёр Бойматовнинг “Пантерра” лақабли қорабайир отида ушбу мукофотга сазовор бўлди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон чавандозлари ўртасида мусобақа ўтказилиб, унда 3:2 ҳисобида юртимиз полвонлари ғолиб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech