23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Хавфсизлик
10 Июл  2019 360

Жиззахда ЙҲХБ инспектори калтакланди

7 июль куни соат 18:30 ларда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори О.Қ. Жиззах шаҳар, “Эски шаҳар деҳқон бозори” ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган вақда фуқаро С.Н. томонидан унга уриб тан жароҳати етказилган, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Гап шундаки, инспектор О.Қ. “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтда, шу ердан ўтиб бораётган фуқаро С.Н. (1988 й.т.) маст ҳолатда, ИИБ ЙХҲБ ходимларини олдига келиб, уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

ИИБ ЙХҲБ ходимлари уни тинчлантирмоқчи бўлганида, уларга қаршилик кўрсатиб, О.Қ.нинг погонини юлиб олиб, уни уриб, бўйин соҳаси ва чап елка қисмига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан С.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

С.Н. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech