17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Туризм
2 Ноя  2019 423

Жиззахда автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шаҳобчалари хатловдан ўтказилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг тегишли қарорлари ижроси доирасида вилоятдаги автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шаҳобчаларидаги ҳолат бўйича хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Ишчи гуруҳлари томонидан вилоятдаги барча АГТКС, АГҚС, АЁҚСларда қарор талаблари асосида белгиланган вазифалар юзасидан ҳатловдан ўтказилди.

Мавжуд АГТКС, АГҚС, АЁҚСларда Wi-Fi зонаси, савдо мажмуаси, овқатланиш шаҳобчалари, маиший ҳизмат кўрсатиш объекти, санитар-гигиеник шахобчаларининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги маҳаллий ва хорижий сайёҳларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида назорат қилинмоқда.

Вилоятда туризм салоҳиятини ошириш мақсадида йўлбўйи инфратузилмаларини ривожлантириш учун аниқланган камчиликларни бартараф этилиши нафақат вилоят, балки республикамиз миқёсида туризм соҳасига эътиборнинг юқорилигидан далолат беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech