04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Туризм
24 Апр  2020 1154

Жиззахда автокемпинг ишлаб чиқилди

Юртимизда туризм турларини ривожлантириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизга келаётган сайёҳлар Жиззах воҳасидаги Зомин, Бахмал, Айдаркўл, Форишнинг сўлим оромгоҳлари ва бошқа дарё ва кўллар ёнларида, Мирзачўл саҳросининг дам олиб, табиатимиз ажойиботларидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўляпти.

Шундай экан, Сайёҳлар учун қулай инновацион автокемпинг, автоуй машиналари, тиркамалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уларни ижарага беришни ташкил қилиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.

Жиззах давлат педагогика институтининг молиявий қўллаб-қувватлаши ҳамда ихтирочининг саъй-ҳаракати билан миллий услубда Автоуй тиркамаси ишлаб чиқаришни саноат намунаси кўринишидаги макетига интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда рақамли патент олинган.

Институт раҳбарияти коронавирус пандемияси даврида, инқирозни енгиб ўтишга имкон қадар ёрдам бериш, оилавий сайёҳликни ривожлантириш мақсадида мазкур патентни ишлаб чиқаришга татбиқ этди.

Келажакда миллий услубдаги автоуй, автокемпингларни қўшни республикаларга экспорт қилиш режалаштирилган, деб хабар беради Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech