22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
17 Июл  2019 660

Жим юрган билан ҳаёт яхшиланмайди, камчиликлар ўз-ўзидан бартараф бўлмайди…

Ўзбек халқидай андишали, ор-номусли халқни топиш мушкул бўлса керак... Ич-этини бир олам муаммолар тирнаса ҳам индамай, бировга сездирмай яшайдиган инсонлар миллатимизда талайгина. Аммо жим юрган билан ҳаётимиз яхшиланиб, камчиликлар ўз-ўзидан бартараф бўлиб қолмайди. Халқнинг ичига кириб бориш, улар билан самимий мулоқотда бўлиш, мавжуд муаммо ва қийинчиликларни ўрганишни бугунги куннинг ўзи талаб этмоқда, дея хабар беради Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати.

Ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлиги Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппарати раисларининг аҳоли билан мулоқот кунлари этиб белгиландиМазкур мулоқот кунлари доирасида улар ҳар ойда энг камида 5 тадан хонадонга шахсан ташриф буюриб, уларнинг аъзолари билан бевосита суҳбат қуриб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрадилар.

Жорий йилнинг ўтган етти ойида Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппарати раислари томонидан аҳоли (фуқаролар) билан жами 4437 маротаба мулоқот ташкил этилган. Улардан 1087 таси (24,5%) уй-жой коммунал, 703 таси (15,8%) савдо, 177 таси (4,0%) соғлиқни сақлаш, 69 таси (1,6) алоқа, 149 таси (3,4%) транспорт, 133 таси (3,0%) хизмат кўрсатиш, 115 таси (2,6) таълим ва яна 2004 (таси 45,2%) бошқа соҳаларга тегишли. Мазкур мулоқотларнинг 1062 таси (23,9%) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш учун йўналтирилган.

Республикамизнинг барча ҳудудлари, айниқса энг чекка қишлоқ-овулларда ўрганилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан федерация ходимлари томонидан асосли таклифлар ишлаб чиқилди. Қилинаётган бу ишлардан асосий мақсад - халқимизни қийнаётган масалаларга фақат сўзда эмас, балки амалда ечим топишдир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech