22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Спорт
5 Сен  2019 435

ЖЧ­­­­-2022 саралашидаги дастлабки ўйин Ўзбекистон учун омадсиз якунланди

Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ЖЧ­­­­-2022 иккинчи саралаш босқичида Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушди ва кутилмаганда мағлубиятга учради.

Биринчи бўлимда вакилларимиз устунликка эга бўлди, аммо голга тортадиган вазиятлар деярли бўлмади. Иккинчи бўлимда тўпга эгалик қилиш бўйича футболчиларимиз яхшироқ натижа кўрсатган бўлсада Фаластин терма жамоаси ўйинни назорат қилди. Ўз дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишга имкон қолдиришмади. Тан олиш керак, қарши ҳужумларда рақибларимиз анча хавфли ўйнашди.

Қарши ҳужумлардан бирида, аниқроғи 60-дақиқада Ибраҳим Даббаҳ Элдор Суюнов дарвозасига гол киритди. 84-дақиқада Ислам Батран томонидан термамиз дарвозасига иккинчи гол ҳам киритилди.  
Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашини 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech