24 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Рақамлаштириш
22 Фев  2020 969

Япониялик мутахассислар Тошкентда фазовий маълумотларнинг муниципал инфратузилмасини ташкил қилишни таклиф этишди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори Шухей Кодзима ҳамда “Asia air survey Co. LTD.” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Рахманқулов, Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри ҳамда шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси мутасаддилари иштирок этдилар.

Ўзаро мулоқот давомида япониялик мутахассислар Муниципал инфратузилманинг фазовий маълумотлар базасини (МИФМБ) ташкил қилиш таклифини билдирдилар. Ушбу инфратузилма йўллар бошқаруви, сув таъминоти ва оқава сув йўналиши, шаҳарни режалаштириш каби қатор тизимларни бирлаштиради.

МИФМБ лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, япониялик мутахассилар ўзларида бу йўналишда қилинган ишлар натижаларига тўхталиб ўтдилар ва лойиҳанинг истиқболлари ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech