21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Хавфсизлик
8 Авг  2019 557

Футбол майдонидаги ўзаро жанжалда 18 ёшли йигит вафот этди

7 август куни Фарғона туманида футбол ўйнаётган ёшлар ўртасидаги жанжал натижасида бир киши вафот этди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Ёшларобод кўчасида яшовчи 26 ёшли А.Ғ. Садо кўчасида жойлашган футбол майдончасида ўзаро жанжал оқибатида таниши Оқбилол кўчасида яшаган 18 ёшли И.У.нинг юзига қўллари билан урган. Натижада  И.У. боши билан ерга йиқилиб тушган ва жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Ғ. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech