20 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,6 °C

Мамлакатимизда
31 Июл  2019 496

Янгийўл, Когон ва Чортоқ шаҳарлари комплекс ривожлантирилади

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағларини тақдим этган.

Лойиҳа доирасидаги тажриба-синов шаҳарлари сифатида Янгийўл (Тошкент вилояти), Когон (Бухоро вилояти) ва Чортоқ (Наманган вилояти) белгиланган.

Қарорга мувофиқ:

- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, ХТТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

- лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштириш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги томонидан амалга оширилади.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

- Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари ;

- Лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилган ХТТБнинг қарз маблағлари бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз графиги;

- 2019-2021 йилларда мазкур лойиҳани амалга оширишга доир “Йўл харитаси” .

Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи комиссия тузилиб, у лойиҳани самарали амалга ошириш, “Йўл харитаси”да кўзда тутилган чора-тадбирларни жадал ишлаб чиқиш ва объектларни тезкорлик билан ишга туширишни таъминлайди.

Ҳар чоракда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида ахборот киритилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech