07 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Рақамлаштириш
11 Мар  2020 733

Янгибозорда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Хоразм вилоятидаги ушбу марказнинг келажакда жуда гавжум бўлиши кутилмоқда.

Ўқув марказини ташкил этиш учун «Ўзбектелеком» АК Хоразм филиалига қарашли бўш турган бино танланиб, тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва замонавий компьютер технологиялари, робототехника воситалари, киберспорт ўйинлари ускуналари ҳамда бошқа энг сўнгги русумдаги техникалар билан жиҳозланди.

Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказида ахборот технологиялари, дастурлаш соҳаларида инновацион ишланмаларни яратиш, start up лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар. Бу эса уларга мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасида фаол ва самарали иштирок этишларига имконият яратади.

Келгусида марказда туманнинг 5 000 нафардан ортиқ ёшларини замонавий рақамли технологиялар соҳасига ўқитиш режалаштирилган, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech