27 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Транспорт
22 Мар  2020 4836

Яндекс.Такси: карантин шароитида ишлаш ҳақида

22 март кунидан бошлаб жамоат транспорти фаолияти вақтинча тўхтатилгани маълум бўлди. Яндекс.Такси карантин шароитида ишлаш ҳақида изоҳ тайёрлаган.

Биз шу вазиятдан жуда ташвишдамиз ва шаҳар бўйича автоматик юқорилаш коеффициентини ўчириб қўйдик. Технологик жараён бир оз вақт талаб қилди, шунинг учун эрталаб уни хизматда ҳали кўриб қолишингиз мумкин эди. Ҳозир юқорилаш коеффициент бўлмаслиги керак. Машиналар юқори талаб туфайли етарли бўлмаслиги мумкин, аммо биз парк-ҳамкорлар билан биргаликда линияга имкон қадар кўплаб ҳайдовчиларни олиб чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шунингдек, транспорт Департаменти ва парклар билан бирга автомобилларни дезинфекция қилиш масаласи устида ишламоқдамиз.

Бизнинг жамоамиз давлат органлари билан алоқада бўлиб, барча масалаларни тезкорлик билан ҳал қилмоқда.

Биз вазиятни кузатиб бориб, шаҳарни қўллаб-қувватлаш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилмоқдамиз, дейилади изоҳда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech