30 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Инвестициялар
3 Фев  2020 1095

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Хитойлик компания раҳбари билан учрашди

Тошкентга Хитой халқ республикасидаги энг йирик компаниялардан бири «Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co.,» раҳбари Ми Эн Хуа раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.  

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонларни пойтахтимизда амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар билан таништирди. Компания раҳбариятини йирик логистика лойиҳасини амалга ошириш, савдо мажмуаси ва меҳмонхона қуриш масаласи қизиқтиради.

Дастлаб Чирчиқ дарёсининг шаҳримиздан оқиб ўтувчи манзилларидаги қисмини тартибга келтириш орқали бўшайдиган майдонда савдо мажмуаси, технопарк, яшил ҳудудлар ва турар жойлар қурилишига мўлжалланган лойиҳа юзасидан маълумот берилди. Яна бир лойиҳа Тошкентнинг Қозоғистон билан чегарасидаги майдонда бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, у логистика маркази, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни саралаш пункти қуришга йўналтирилган. Шунингдек, «Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co.,» раҳбарияти Яккасаройда буёнд этилиши кўзда тутилаётган бизнес маркази лойиҳасида иштирок этиш, «Чорсу» меҳмонхонасини янгилаш каби қатор лойиҳалар юзасидан маълумотлар билан таништирилди.

Ми Эн Хуа тақдим этилган лойиҳалар Хитой томонида катта қизиқиш уйғотгани ва улар бу таклифларни атрофлича ўрганиб, ҳамкорлик юзасидан ўз хулосаларини тақдим этишини маълум қилди.

Маълумот учун, «Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co.,» компанияси йирик савдо-улгуржи марказларга эга бўлиб, 26 та шўъба корхоналарини бирлаштиради ва уларда 3 000дан ортиқ ишчилар хизмат қилади, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech