16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Спорт
30 Авг  2019 380

Таэквондочиларимиз Болгариядаги жаҳон чемпионатида 3 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 24-30 август кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида Таэквондонинг ITF йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасида XXI жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада дунёнинг 96 та давлатидан 2640 дан ортиқ спортчилар иштирок этди. Беллашувларда Ўзбекистон Таэквондо (ИТФ) миллий ассоциацияси терма жамоаси муносиб иштирок этди ва 1 та кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритди, деб хабар беради Таэквондо (ИТФ) миллий ассоциацияси.

Спортчилардан Шохрух Отажанов (64 кг вазнда) 2-ўрин, Валижон Худойбердиев (52 кг вазнда) ва Беҳруз Саидов (85 кг вазнда) 3-ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech