30 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,8 °C

Инвестициялар
28 Янв  2020 1803

Жаҳон банки билан битим имзоланди

Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасида маслаҳат хизматлари тўғрисида битим имзоланди. Бундан кўзланган мақсад мамлакатимиз фуқаро авиациясини модернизация қилишга кўмаклашишдан иборат.

Бу томонлар ўртасидаги иккинчи келишувдир. Дастлабки музокаралар натижасида эришилган битимга кўра, банк 2019 йил августида маслаҳат хизматлари кўрсатишни якунлаган.

Янги келишувлар Жаҳон банкининг фуқаро авиацияси бўйича миллий сиёсатни ва турли сегментларнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда ҳукуматга кўрсатадиган ёрдамини ўз ичига олади. Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, «Uzbekistan Airways» AЖ, «Uzbekistan Airports» AЖ ва бошқа манфаатдор вазирлик, идоралар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.

— Xaвфсиз, ишончли ва самарали авиация соҳаси мамлакатда савдо, бизнес ва туризмни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади – дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори. — Биз ҳукумат билан бу йўналишдаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаймиз. Ишонаманки, муносабатларимиз Ўзбекистон иқтисодиётининг янада ўсишига, ривожланишига хизмат қилади.

2017 йилда ислоҳотлар дастури амалга оширила бошлангандан буён Жаҳон банки Ўзбекистонга молиявий ва техник ёрдам кўламини кенгайтириб келмоқда. Айни пайтда банкнинг мамлакатдаги инвестиция портфели умумий қиймати 3,5 миллиард долларга тенг. Тузилма мавжуд 21 та лойиҳа асосида макроиқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим тизими, сув таъминоти ва санитария, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда, деб хабар беради Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech