09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,9 °C

Транспорт
4 Июн  2020 639

«Чиройли» авторақамларнинг тоифалари ҳамда нархлари ўзгарди

2020 йил 4 июнда қабул қилинган 350-сонли Ҳукумат қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, «чиройли» рақамлар 6 та тоифага ажратилди (илгари 3 та тоифа эди).

Шунингдек, айрим «чиройли» рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

Хусусан, 333, 444, 666, 999 рақамлар комбинацияси 1-тоифадан 2-тоифага ўтказилган бўлса, 003, 004, 006, 008, 009, 030, 040, 303, 400, 404, 600, 900, 909 каби рақамлар 2-тоифадан 3-тоифага ўтказилди.

Тошкент шаҳридаги 2-тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (илгари 40 баравар), бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (илгари 50 баравар) этиб белгиланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech