14 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,1 °C

Саломатлик
1 Апр  2020 1421

Яна тўрт нафар бемор соғайиб кетди

Яна бир хушхабар. Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна тўрт нафари бутунлай соғайди.

Уларнинг бир нафари БААнинг Дубай шаҳридан, яна бир нафари Туркиядан келган, қолган икки нафари эса коронавирус инфекцияси аниқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган фуқаролардир. Улар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатиб қўйилди.  

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу беморларнинг соғайишида Вирусология илмий-тешириш институти клиникаси жамоасининг коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг шифо топиши учун астойдил курашаётгани муҳим аҳамият касб этаяпти. Бунинг учун шифохонада барча шароит яратилган. 

Яна бир эътиборли жиҳати, шифокорларимиз томонидан беморларни даволашда дунё тажрибаси, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари, коронавирус инфециясини жиловлай олган Хитой, Жанубий Корея каби давлатларнинг амалий ишлари ўрганилиб, амалиётда қўлланилмоқда. Ҳар бир беморга илмий асосда ёндашилиб, стандартлар бўйича даволаш чоралари кўрилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча курашмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech