23 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
22 Июл  2020 1589

Цингапурдан 30 та кислород концентратори олиб келинди

Цингапурнинг «Temasek Foundation» фонди 30 дона «Yuwell 7F-5» кислород концентраторини беғараз асосда тақдим этди, Бугун юкларни Ўзбекистон томонига расмий топшириш маросими бўлиб ўтди.

Кислород концентраторини мамлакатимизга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий жараён Ўзбекистоннинг Цингапурдаги элчихонаси томонидан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 20 июлда ўтган Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар масалаларига бағишланган видеоселектордаги топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилди.

Цингапур томонининг 30 та кислород концентраторини етказиб бериш бўйича қарор Ўзбекистонда COVID-19 га қарши комплекс чора-тадбирлар ва қатъий ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ўз вақтида ва манзилли кўрсатилган ёрдам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳамкор мамлакатнинг Ўзбекистон тиббий муассасаларининг самарали фаолият юритиши учун тақдим қилган иккинчи инсонпарварлик ёрдамидир. Бундан олдин Цингапур мамлакатимизга 5 минг дона ПСР тест тизимларини юборган эди.

Ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш учун 22 июль куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан Шанхай шаҳри орқали рейс ташкил қилинди. Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кислород концентраторларини қабул қилиб олди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech