12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
28 Авг  2019 766

Ёзёвонда тадбиркор истеъмолчини сифатсиз мебель билан алдамоқчи бўлди

Ҳар бир инсон истеъмолчи сифатида ўзи истаган, ўзига ёқадиган маҳсулотни танлаш ҳуқуқига эга. Ҳуқуқлари бузилганда эса қонуний ҳимояланиши зарур. Ўзбекистонда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига ва бу ҳужжат амалда қўлланилаётганига йигирма йилдан ошди.

Аммо жамиятимизда сотувчи ва исьтемолчи ўртасидаги муаммолар камайганича йўқ. Мисол учун, истеъмолчи Н.Машарипов Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркор И.Тошпўлатовга қарашли савдо дўкони хизматларидан норози бўлиб мурожаат қилди, дея хабар қилади федерация матбуот хизмати.  

Маълум бўлишича, у жорий йилнинг 14 август кунида Ёзёвон буюм бозорини айланиб, фарзандининг тўйи учун 4 800 000 сўмлик мебеллар тўпламини танлайди. Сотувчига мебелнинг пулини тўлиқ олдиндан бериб, манзилга етказиб бериш бўйича келишувга эришади. Лекин орадан икки кун ўтиб хонадонига келтирилган мебелларнинг бошқа рангда ва сифати паст даржалигини  кўрган Н.Машарипов бу ҳақда сотувчига мурожаат қилиб, улар танлаган мебелни юбориши, бўлмаса пулини қайтариш талабини қўяди. Лекин сотувчи алмаштириб бермаслигини айтгач, ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши сўраб туман жамиятига мурожаат қилади.

Истеъмолчи мурожаати туман жамиятида тегишли тартибда расмийлаштирилгач, мурожаатни ўрганиш ишлари доирасида сотувчи билан учрашилиб, унга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди. Натижада сотувчи истеъмолчидан унинг норозилигини келтириб чиқарган мебеллар тўпламини қайтариб олиб, олди-сотди амалга оширилган куни танланган сифатли мебеллар тўпламига алмаштириб берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech