16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Мамлакатимизда
21 Окт  2019 379

Истемолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқи қайси соҳада кўпроқ бузиляпти

Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман, шаҳар жамиятларига 2019 йилнинг 9 ойлигида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 8363 та мурожаатлар келиб тушган, деб хабар қилади Федерация матбуот хизмати.

Мурожаатларнинг 4187 таси оғзаки, 2927 таси ёзма, 1249 таси эса электрон шаклда юборилган. Истеъмолчилар томонидан энг кўп савдо соҳасида 3 минг 200 дан ортиқ (39,4 фоиз) мурожаатлар бўлган.  Шунингдек, электр таъминоти соҳасида 1098 та,

газ таъминоти соҳасида 710 та, хизмат кўрсатишда 633 та, сув таъминотида 474 та, коммунал хизмат соҳасида 356 та, алоқа (ва интернет) соҳасида 255 та, транспорт соҳасида 237 та, соғлиқни сақлашда 152 та ва бошқа йўналишларда 1154 та мурожаат бўлган.

Федерацияга келиб тушган 1249 та электрон мурожаатнинг 1071 таси “Президентга мурожаат портали”, 173 таси ягона Давлат интерактив портали орқали Бош прокуратура томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган.

Федерациянинг виртуал қабулхонаси орқали ҳисобот даврида  5 дона мурожаат келиб тушган.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 7827 таси яъни, 93 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 8 млрд. 768 миллион сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech