16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Долзарб
11 Апр  2019 1247

Исроилдаги парламент сайловлари – ғолиб олдиндан маълум

Исроилда навбатдан ташқари парламент сайловлари якунлари бўйича овозларни санаш ниҳоясига етмоқда. Аммо ҳозирданоқ амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяху ғалаба қозониши тушунарли бўлган.

 

Унинг «Ликуд» партияси Кнессетда 35 та жойга эга бўлади, ваҳоланки, унинг асосий рақобатчиси «Кахоль-Лаван» центристлар блокида ҳам тахминан шунча жой мавжуд. Бироқ кузатувчиларнинг қайд этишича, Нетаньяху томонининг имкониятлари анча катта. Негаки у коалицион ҳукуматни барпо этишда жуда кўплаб ўнг оқимлар партияларининг қўллаб-қувватлаши борасидаги ваъдасини олиб қўйган.

«Энди ҳамма гап Нетаньяхудан коалиция бўйича иттифоқчилари қандай нарх сўрашларида қолади. Сайловлардан олдин эса у ҳудудлари Иордан дарёсидан бошлаб ғарб томон ҳудудларини забт этишга ваъда берганди. Энди, афтидан, ваъдасини бажаришига тўғри келса керак. Бу Исроил-Фаластин можаросини ҳал этиш фойдасига бўлмайди, албатта», дея хабар қилган euronews мухбири Билл Нили.

Сўнгги йилларда Исроил шусиз ҳам, БМТга ҳам қараб ўтирмай, босиб олинган ҳудудларда яҳудийлар қишлоқларини қура бошлаганди. Сайловларда ҳаддан ташқари ўнг партияларнинг кучайиши натижасида  энди бу жараённинг яна фаоллашиши  хавфи мавжуд. Бу «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида Исроил билан ёнма-ён мустақил Фаластин давлатини барпо этиш масаласи савол остида қолади, дегани. Ҳар ҳолда араб кузатувчилари ана шундай хавотирни билдиришмоқда.

«Ҳозирги Кнессетга сайловларда овоз бериш кўпчилик исроилликларнинг биз фаластинликларга нисбатан апартеид сиёсатини давом эттиришни ёқлаб чиқишини яққол кўрсатмоқда, деб ўйлайман. Экзитполга мувофиқ Кнессетнинг янги таркибидаги 120 депутатдан 18 тасигина 1967 йилги чегаралар асосидаги иккита мустақил давлатни қўллаб-қувватлайди», дея изоҳ берди фаластинликларнинг Исроил билан бош музокарачиси Саиб Эрекат Euronews нашрига.

Агар Исроилнинг амалдаги бош вазири Биньямин Нетаньяху парламент сайловлари натижаларига кўра коалицияни шакллантира олса, у ҳукуматни бешинчи марта бошқаради ва ҳукумат тепасида қолиш даври борасида отаси, Исроил давлати асосичиси Давид Бен-Гуриондан ҳам ўзиб кетади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech