18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,4 °C

Мамлакатимизда
15 Мая  2019 521

Ишчи касблари бўйича дастлабки миллий чемпионат ўтказилади

Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 13 май, 394-сон).

Қарорга мувофиқ, Касбий малака, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими жорий этилди. Ушбу тизим қуйидагиларни назарда тутади: 

-касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун, шунингдек, меҳнат бозоридаги реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

-касбга ўқитиш нодавлат марказларида банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш;

-белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган билим ва кўникмаларни баҳолаш нодавлат марказлари фаолиятини ташкил этиш.

2019–2020 ўқув йилидан бошлаб, касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрларни давлат-хусусий шериклик асосида тайёрлаш тартиби эксперимент сифатида жорий қилинади.

Бу бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди. 

Касб-ҳунар коллежларида ўрта бўғин мутахассисларни тайёрлаш – икки йилгача, ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш – тўққиз ойгача бўлган муддатни ташкил этади.

Йирик корхоналар ва кластерларга бириктирилган касб-ҳунар коллежларида ўқишни битиргач, давлат намунасидаги диплом ёки бошқа расмий ҳужжат берилади. 

Қарор билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ҳузурида касбий билим ҳамда кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари ташкил этилди. 

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида эксперимент тарзида ташкил этилаётган банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатиш бўйича “Ишга марҳамат” мономаркази негизида “WorldSkills” методологиясига мувофиқ касбий билим ва кўникмаларни баҳолаш тизими жорий этилади. 

Шунингдек, 2019–2021 йилларда ишчи касбларни янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланди. 

Шунга кўра, 2019 йил ноябрь-декабрь ойида ишчи касблари бўйича дастлабки миллий чемпионат ўтказилиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech