26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,8 °C

Хавфсизлик
21 Янв  2020 718

«Ишбилармон» киши ўз қишлоқдошларини катта миқдордаги пулга чув туширди

2019 йил декабрь ойи бошларида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи 40 ёшли Ғ.К. ўз ҳамқишлоқларини алдаб, уларнинг мулкларини қўлга киритиш мақсадида олдиндан режа тузган. 25 ёшли Т.М. умумий баҳоси 14.700.000 сўмлик икки бош қора молларини 4 кун ичида тўлаб беришни ваъда қилган Ғ.К. га қўш-қўллаб топшириб, фирибгарлик қурбонига айланган.

Портал pv.uz/Правда Востока/21 января. Бундан ташқари, Ғ.К. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, яна уч нафар қишлоқдошларини умумий баҳоси 26.500.000 сўмлик уч бош қорамолларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Келтирилган ҳолатларнинг барчасида Ғ.К. берган ваъдасини бажармасдан қора молларини бошқа шахсларга сотиб, келишилган пулларни эгаларига бермасдан, уларни алдаб, ишончларини суиистеъмол қилиб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Кейинроқ алданганликларини билган жабрланувчилар январь ойи ўрталарида фуқаро Ғ.К.га нисбатан ариза билан ИИБга мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech