26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8 °C

Воқеа-ҳодисалар
15 Июн  2020 1020

Ирландияни каламушлар босиб кетди

Дублин шаҳри аҳолиси коронавирус туфайли эълон қилинган карантиннинг беаёв асоратига дуч келди.

Ирландия пойтахтига тўда-тўда бўлиб каламушлар ҳужумга ўта бошлаган, деб хабар беради Российская газета Irish Timmes ахборот манбасига таяниб. Унда хабар берилишича, кўчаларда мушук катталигидаги жонзотларни учратиш мумкин экан.

Ёз фасли шаҳар ҳокимилигига аҳолидан кўп сонли шикоятлар келиб тушишидан бошланди. Улардан маълум бўлишича, каламушлар зиналарда пайдо бўлар, квартираларга, ҳатто автомашиналарга ҳам кириб олаётган экан.

Нашрнинг хабар беришича, кемирувчилар билан курашувчи маҳаллий мутахассислар баҳор пайти оролда COVID-19 нинг кескин тарқалиш хавфи туфайли вақтинча ишни тўхтатиб қўйганди. Унинг устига пандемия вақтида баъзи бефаҳм одамлар чиқинди тўла пластик пакетларни одамлар ўтмайдиган жойларда уятсизларча қолдириб кетганлар. Албатта янги ҳудудларни ишғол қилаётган каламушлар бундай имкониятни қўлдан бой бермаганлар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech