22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,6 °C

Хавфсизлик
17 Мая  2019 991

Интернетда Андижондаги ЙТҲ бўйича тарқалган хабарга ИИВ расмий муносабат билдирди

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг 16 май куни соат 08:00ларда, Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи фуқаро А.С. “Cobalt” русумли автомашинани Асака тумани Дастурхончи МФЙ ҳудудидан ўтган “Шаҳрихон-Андижон” йўлида бошқариб бораётиб, чарчоқ таъсирида бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган.

Натижада йўл четида ободонлаштириш ишларини олиб бораётган туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари О.П., Ф.Т. ва З.У. исмли аёлларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, О.П. воқеа жойида,Ф.Т. эса кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамай, олган тан жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этган.

Фуқаро З.У. чап тизза қисми, ўнг сон соҳасида ва чап қўл соҳасида шилинма жароҳатлари бўлгани учун ҳозирда касалхонада даволанмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарда эса “йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган”, деб қайд этилган. Аслида эса ҳодиса жойига етиб келган тезкор-тергов гуруҳига ҳайдовчи А.С.йўл транспорт ҳодисасини содир этганлигини айтган ва улар томонидан воқеа жойини кўздан кечириш ҳаракатида иштирок этган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарда “жабрланганлар ободонлаштириш бўлимининг доимий маош олиб ишлайдиган ишчилари эмас”, деб айтилган. Аслида эса, ушбу аёлларнинг барчаси Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг буйруғига асосан бошқармада ҳақ тўланадиган жамоат ишининг ишчилари бўлган.

Ҳайдовчи бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойида кўздан кечирилгандан сўнг, автомашина қонуний тартибда ички ишлар органлари ходимлари томонидан экспертиза ўтказиш учун олиб кетилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган шахсларнинг ўлим сабабларини, фуқаро З.У. ва ҳайдовчи А.С.ларнинг тан жароҳати ва оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза ҳамда автомашинани техник созлиги бўйича суд-автотехник экспертизаси ва бошқа зарурий экспертизалар тайинланган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech