16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,6 °C

Мамлакатимизда
22 Июл  2019 476

Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (609-сон, 20.07.2019 й.) билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Низомга мувофиқ, Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш, унга умумий раҳбарлик қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва Агентлик ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Агентликнинг асосий вазифаси интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган адлия вазири ўринбосари – директор раҳбарлик қилади.

Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг энг муҳим масалалари бўйича муаммоларни илмий таҳлил қилиш, тавсияларни кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш учун Агентликда юқори малакали ходимлар, етакчи олим ва мутахассислардан иборат илмий-техник кенгаш ташкил этилади.

Агентлик ходимлари мақоми, тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра тегишли равишда Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech