07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
2 Мая  2020 541

Инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Хабарингиз бор, кеча Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида фавқулодда вазият юз берди.

Кутилмаганда рўй берган бундай кўнгилсизлик вақтида бир-биримизга суянчиқ бўлиш энг муҳим инсонийлик бурчимиздир. Тошкент вилояти Янгийўл туманидан Сирдарё вилоятига зарур озиқ-овқатлар маҳсулотлари ортилган юк машиналарида ёрдам жўнатилди. Картошка, ёғ, пиёз, макарон, ун ва шу каби зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ёрдам бугун Сирдарё вилоятига етказилди.

Шунингдек, Чиноз тумани ҳокимлиги томонидан ҳам 32 дона катта ҳажмда юк ташийдиган автомобиллар, 150 дона бетон тўсиқлар юборилди.  Яна бир автомобилда озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. Агар зарурат туғилса, яна жўнатиш учун бир неча юк автомобиллари тайёрлаб қўйилган.             

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий йил 27 апрелида Бухоро вилоятида рўй берган кучли шамол оқибатларини бартараф этиш учун Тошкент вилоятидан Бухоро вилоятига  қурилиш материаллари ортилган бир неча юк машиналари жўнатилганди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech