29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Инсонийлик тамойилига садоқат тимсоли

Тошкентдаги Ғалаба боғи – Ўзбекистон раҳбариятининг юксак маънавий, ахлоқий ва инсоний тамойилларга содиқлигини намоён қилди.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Тошкентда қад ростлаган янги монументал иншоотлар ва бошқа объектлар хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий, илмий ва ишбилармон доиралари томонидан юқори баҳоланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Хабарда Мисрнинг «Ал-Жумҳурия» газетаси бош муҳаррири ўринбосари, Миср ташқи ишлар бўйича кенгаши аъзоси Саййид Хонийнинг фикри қайд этилган.

Саййид Хоний Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус пандемияси, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида эса табиий офат оқибатлари билан кураш кетаётганига қарамай маданий-тарихий боғнинг қурилишини республика раҳбариятининг юксак маънавий, ахлоқий ва инсонпарварлик тамойилларга, шунингдек, уруш йилларида қурбон бўлган 600 минг киши хотирасига кўрсатган чуқур ҳурмат рамзи деб таърифлаган.

«Уруш йилларида Ўзбекистонда 6 миллион киши истиқомат қилган, уларнинг 1,5 миллиони эса фашистлар қўшинига қарши жангларда қатнашгани ўзбек халқининг ўз юртига садоқатидан далолат беради. Шунингдек, 200 мингдан ортиқ ўзбек аскар ва офицерларининг ҳарбий мукофотлар билан тақдирлангани ҳам фикримизга ёрқин мисол, — деб фикр билдиради Саййид Хоний жаноблари. — Шу билан бирга, Ўзбекистон нафақат ўғил ва қизларини урушга юборди, балки 1,5 миллион аҳолини қабул қилди, ишғол қилинган ва урушдан жабр кўрган ҳудудлардан Ўзбекистонга 250 минг бола эвакуация қилинди. Жанг майдонларидан кўчирилган минглаб аскарлар ҳам айнан Ўзбекистондаги шифохоналарда даволанди.Республикада амалга оширилган барча ишлар ўзбекистонликларнинг унинг шарафли қаҳрамонлари, ота-боболарига ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлишларини яна бир бор таъкидлайди. Тарихий хотирани абадийлаштиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech