19 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Урбанизация
29 Янв  2020 2760

Шаҳар иссиқлик таъминоти тизимига янги инвестициялар

28 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Рахманкулов Кореянинг «CMENTECH CO. LTD.» компанияси вакиллари ва Осиё тараққиёт банкининг консультантлари билан учрашди.

Аввал маълум қилинганидек, ОТБ – Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини узоқ муддатли ижара шартлари билан бошқарувга топшириш бўйича эксклюзив консультант деб белгиланган. ОТБнинг консультант сифатидаги вазифалари чет эл компанияларидан тушаётган таклифларни техник, юридик ва молиявий баҳоланишини таъминлашдан иборат.

Учрашув жараёнида тарафлар Тошкент иссиқлик таъминот тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича «CMENTECH CO. LTD.» томонидан таклиф қилинаётган Давлат Хусусий Шериклик лойиҳасини муҳокама қилдилар. Хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги 2-Иссиқлик Марказини реконструкция қилиш масаласини устувор йўналиш деб белгиланиб, бу йўналишдаги вазифалар доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган: ёпиқ иссиқлик таъминот тизимига ўтиш, модернизация, эскирган ва авария ҳолатидаги иссиқлик тармоқларини алмаштириш, иссиқлик сарфини ҳисоблаш учун smart-ускуналар ва иссиқлик тармоғини интеллектуал бошқариш тизимини йўлга қўйиш.

Бахтиёр Рахманкулов аввало Корея Республикасининг грант маблағлари ва «CMENTECH CO. LTD.» компанияси томонидан киритиладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ҳисобга олиш ҳамда амалга оширилаётган ишлар тарифларнинг ўсишига олиб келмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлади.

Томонлар компания февраль ойининг биринчи ҳафтасида концепция ва зарур ҳужжатларни тақдим қилишига келишиб олдилар. Ишларнинг қиймати тахминан 70-100 миллион долларни ташкил қилиши кўзда тутилмоқда. Аниқроқ рақамлар техник-иқтисодий асос тайёр бўлганда маълум бўлади.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида газ сарфининг тежалиши ҳамда транспортировка вақтида иссиқлик сарфи 30%дан ортиққа пасайиши кутилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборо хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech