13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Рақамлаштириш
21 Июл  2020 519

Юртимиз электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича илгариламоқда

Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни ривожлантириш индексидаги янги ўрни маълум бўлди.

Ўзбекистон дунё мамлакатларининг электрон ҳукуматни ривожлантириш даражаси бўйича рейтингида 6 поғона пастлади.

БМТнинг электрон ҳукуматларни тараққий эттириш даражаси бўйича янги шарҳида (UN E-Government Survey) мамлакатимиз 193 давлат орасида 87-ўринни эгаллади.

Шарҳнинг иккинчи асосий кўрсаткичига кўра, Электрон иштирок этиш индекси (E-Participation Index, EPI)да Ўзбекистон 59-ўриндан 46-ўринга кўтарилиб, ўз поғонасини 13 та пунктга яхшилади.

0,80 индексига эга бўлган мамлакатимиз юқори EPI даражаси юқори давлатлар гуруҳига кирди.

Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси (E-Government Development Index, EGDI) учта кичик индексдан шаклланади:

- телекоммуникация инфратузилма индекси;

- инсон капитали индекси;

- онлайн хизматлар индекси.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech