06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Бизнес
16 Мар  2020 356

Импорт ҳажми камайди, экспорт ҳажми ортди

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасида бўлиб ўтган қурилиш материаллари кўргазмасида йигирмадан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, қурилиш ташкилотлари вакилларига соҳада амалга оширилаётган ишлар, юртимизда яратилаётган қулайлик ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Бугун юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотлардан кўзланган мақсад аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилашдан иборат. Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида ҳам бу борада қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Қисқа давр ичида мамлакатимизда қурилиш индустрияси шаклланди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қурилиш кўлами кенгайган сари қурилиш материалларига бўлган талаб ҳам ортмоқда.

Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган компания ва фирмалар сони йил сайин ошиб бораётир. Улар илгари четдан олиб келинган қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирмоқда. Бунинг самарасида айни пайтда қурилиш материаллари бозоримиздаги маҳсулотларнинг аксарияти ўзимизда ишлаб чиқарилаётир.

– Айни пайтда уюшма таркибида 200 дан ортиқ қурилиш ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда, – дейди «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Абраев. – Ўтган йили юртимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан 16,8 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Қувонарлиси, мазкур корхоналар саъй-ҳаракати билан 140 миллион долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 418 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва натижада 47 миллон долларлик импорт маҳсулотлар қисқартирилди.

Асосий эътибор қурилиш материаллари бўйича ички бозорни тўлиқ таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш қувватларни яратишга қаратилмоқда. Жорий йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 22 триллион сўмга, шу жумладан, уюшма таркибидаги корхоналар бўйича 5,9 триллион сўмга етказиш режалаштирилган.

Бу борада юртимизда давлатимиз томонидан тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган қулайликлар, соҳага хорижий сармоядорларнинг жалб қилинаётгани муҳим аҳмият касб этмоқда. Ўтган йилда жами 1,3 миллард долларлик, шу жумладан 570 миллон долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Бундан ташқари умимий қиймати 583 миллион долларлик 866 та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 8 минг 850 та янги иш ўринлари яратилди.

Шу билан бир қаторда экспорт ҳажми кенгайди. Айни пайтда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларидан ташқари, Озарбайжон, Афғонистон, Россия, Туркия ва Хитой давлатларига қурилиш маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.

Л.СУВОНОВ

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech