26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Мамлакатимизда
25 Июн  2019 1337

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига 758 номдаги адабиётлар олиб келинади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди (519-сон, 24.06.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондига 758 номдаги жами 2512 та адабиёт олиб келинади.

Шунга кўра, қарор билан илмий-тадқиқот маркази кутубхона фондига хорижий адабиётларни олиб келиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Мазкур адабиётларни олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар Ҳукумат ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси томонидан қопланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech