15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Мамлакатимизда
11 Янв  2019 2105

Жиззах вилоятида “Илғор ҳудуд” лойиҳаси амалга оширилади

Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 мартдан Жиззах вилоятида “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси амалга оширилади, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали .

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

  • ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш ва даромадларини ошириш;
  • “Бир қишлоқ – битта маҳсулот” тамойили бўйича талаб юқори бўлган товарларни ишлаб чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;
  • Жиззах вилоятида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматларнинг рақобатдошлигини ошириш.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги лойиҳани тизимли ва самарали амалга ошириш учун масъулдир.

Агентлик томонидан 2019 йил 1 мартгача Жиззах вилоятини ривожлантириш концепцияси  ишлаб чиқилади.

Концепцияда қуйидагилар акс эттирилади:

  • туризм тармоғини, шу жумладан, Зомин туманида туризм кластерларини ташкил этиш;
  • сув, газ ва электр таъминоти, канализация тармоқлари, йўл инфратузилмаси, Интернет тармоғини ривожлантириш.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech