18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,9 °C

Мамлакатимизда
30 Мар  2019 1398

Илмий иш ҳимоясининг видеотасвирлари жамоатчиликка тақдим этилиши таклиф этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари муҳокамаси порталига олий аттестация жараёнини такомиллаштириш билан боғлиқ ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Қарор лойиҳасига илм аҳли томонидан билдирилаётган фикр ва мулоҳазалар билан биргаликда белгиланган платформадан ташқарида – оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Андижон вилояти Минтақавий тадқиқот маркази илмий ходими Азизбек Эгамбердиев томонидан қуйидагича таклиф билдирилмоқда.

Жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг аниқ механизмлари – диссертациялар  ва ҳимоя жараёнининг видеотасвирини очиқ базага жойлаштириш, ҳимоя жараёнига ОАВ вакилларини жалб этиш, ҳимоя жараёнида ҳар бир босқичнинг муддатларига риоя этилишини ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаган ҳолда назорат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Илм-фан омбудсманининг фаолиятини йўлга қўйиш – зиддиятли масалаларни жамоатчилик кўз ўнгида муҳокама қилиш, тегишли муносабат билдириш механизмини яратиш зарур бўлади.

Шунингдек, Олий аттестация комиссияси фаолиятига ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш ишларини жадаллаштириш керак. Тадқиқотчи билан кенгаш, кенгаш билан ОАК ўртасидаги муносабатларнинг шаффоф бўлиши жараёнга замонавий технологияларни татбиқ қилиш кўламига ҳам боғлиқдир.

Олий таълим муассасалари босқичма-босқич мустақил бўлар экан йирик олийгоҳларнинг кенгашларининг моддий техника базасини кучайтириш, тадқиқот натижаларини расмийлаштиришга ҳар томонлама кўмак бериши зарур бўлган илмий кенгаш раиси ва котибларининг иш ҳажмидан келиб чиқиб, уларга иш ҳақи тўлаш тартибини жорий қилиш зарур.

Бугун олий таълим муассасалари жуда кескин ўзгаришлар остонасида турибди. Олий таълим иқтисодий мустақиллиги ва олий аттестация жараёнидаги кескин ўзгариш ишлаб турган тизимга жиддий зарар етказиши мумкин. Шундай экан, аччиқ тажрибадан келиб чиқиб тизимдаги ислоҳотларни босқичма босқич амалга ошириш керак деб ҳисоблаймиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech