11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Хавфсизлик
3 Июл  2020 414

Икки ёшли қизалоқ ЙТҲ қурбони бўлди

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида кўнгилсиз натижа билан якун топган ЙТҲ содир бўлди.

2 июль соат 12.00 да Учтепа тумани Хондамир кўчасида «Спарк» русумли автомобилнинг 38 ёшли Зафар исмли ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 2 ёшли қизалоқ тан шикастлари олиб, оқибатда шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: ҳайдовчи тўсатдан йўлга чиқиб олган болани кўрмай қолган. ЙТҲ содир этилган жой маҳалланинг ичи бўлишига қарамай, бола қаровсиз қолдирилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми (« Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш ») бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Кварталлар ичидан ҳаракатланаётганда эҳтиёт бўлинг. Йўлингизга тўсатдан бола югуриб чиқиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech