17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,2 °C

Мамлакатимизда
5 Апр  2019 1172

Икки йил мобайнида ердан фойдаланилмаса унга бўлган ҳуқуқ бекор қилинади

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (2019 йил 4 апрель, ЎРҚ–533).

Қонун билан Ер кодексига ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига оид бир қанча ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Жумладан, қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганда унга бўлган ҳуқуқ бекор қилинади. Илгари бу давр 3 йил эди. (Мазкур норма уч ойдан сўнг кучга киради.)

Эндиликда, фермер ёки деҳқонларнинг Ўзбекистон деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурий этиб белгиланди. Бунда аъзолик тугатилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам бекор қилинади.

Кенгашлар уйларни айланиб чиқиш орқали деҳқон хўжаликларининг ердан ҳамда томорқадан самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.

Шунингдек, Кенгашлар фермер, деҳқон хўжаликларига ҳамда томорқа эгаларига ердан самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатма беришга ҳақли.

Уй-жой кодексига киритилган кўшимчаларга кўра, турар жой мулкдори фарзандларининг эр-хотини ҳам унинг оила аъзолари қаторига киритилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech