07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,3 °C

IT-хабарлар
5 Июл  2019 970

Ижтимоий тармоқлардаги носозлик фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни очиб берадими?

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари ишидаги сўнгги носозлик иловаларда расм ўрнига унинг тавсифлари пайдо бўлишига олиб келди. BuzzFeed нинг хабар беришича, расмларга сунъий ақл тавсиф берган.

Тавсифлар фотосуратларда тасвирланган нарсаларни оддийгина талқинидир: одамлар сони, уларнинг нима қилаётгани, суратдаги буюмлар. Facebook ва Instagram содир бўлган ҳодисага ҳали изоҳ бермади.

Facebook 2015 йилдан тавсифларни яратиш учун расмларни сканерлашни бошлаган. Бу кўриш қобилияти бузилган фойдаланувчиларга ёрдам бериш истаги билан изоҳланди. 2017 йилда компания одамларга тўғри таъриф бериш ва суратлардаги тафсилотларни аниқлаш учун таниб олиш тизимини янгилади.

Facebook ва Instagram нинг фотосуратларини сканерлаш орқали ўзлари ҳақида қанчалик кўп маълумотга эга бўлганидан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари норози бўлишди, албатта. ZackFord нинг ёзишича, фотосуратлар ўрнига «ўсимликлар, автомобиллар, пояфзал» каби ёзувларини ўз ичига олган тавсифлар кўринган. TechCrunch муҳаррири Зак Уйттакер сунъий ақлнинг ўзи ҳақида «битта одам, соқолли», деб жуда аниқ тасвирлагани борасида ҳазил ҳам қилган.

Шунингдек, Facebookнинг одамлар фотосуратларидан олган барча маълумотлардан реклама компаниялари фойдаланишлари мумкинлигидан хавотирда эканини билдирилган. Chka фойдаланувчилари ҳам маълумотлар анонимлаштирилиб, кейин реклама мақсадларида ушбу саноат вакилларига юборилишидан шубҳа қилмоқда.

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари ва WhatsApp мессенжерида 3 июль куни кечқурун глобал носозлик юз берди. Муаммолар Москва вақти билан 17:50 атрофида қайд этилган. Шикоятлар АҚШ, Ғарбий Европа, Буюк Британия, Сингапур, Лотин Америкаси ва бошқа минтақалардан тушди. Россия аҳолиси ҳам ижтимоий тармоқлар ва мессенжерга киришдаги муаммолардан шикоят қилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech