13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Ҳукумат
29 Мая  2020 800
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Ижарада яшаган оила янги уйли бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди. 

Ташқи кўриниши билан ажралиб турган бу иморат замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилди. Деворларида энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган. Интернет тармоғи, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги ускуналари билан жиҳозланди. Уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.

Давлатимиз раҳбари шу уйдаги Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.

Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келаётган эди.

Охирги уч йилда Сергели туманида жами 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари бунёд этилди.

Болалар боғчалари, мактаблар, поликлиника ва бошқа объектлар қуриб, аҳолига муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech