14 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,3 °C

Мамлакатимизда
13 Сен  2019 1419

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси огоҳлантиради!

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра мамлакатимизда автомобилларнинг орқа ва ён ойналарини қорайтиришга белгиланган тартибда рухсат берилган.

Аммо шунга қарамай, минг афсуслар бўлсинки, транспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш(қорайтириш)нинг тартибларини бузаётган, бу талабларни менсимаётган ёки унга амал қилмаётган ҳайдовчилар ҳам учрамоқда, дея маълум қилади ИИВ матбуот хизмати.
Масалан, фақатгина орқа ва орқа ён ойналарнинг чекловсиз қорайтириш белгиланган бўлсада, айрим ҳайдовчилар транспорт воситасларининг олд ён ойналари тусини ҳам чексиз даражада қорайтириб олишмоқда ва бу билан қарор талабларини қўпол равишда бузмоқдалар.
Энг ачинарлиси, айрим ҳайдовчилар амалдаги қонун ва қарор талабларини менсимасдан, ҳеч қандай рухсатномалар олмаган ҳолда транспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириб(қорайтириб) олишмоқда.
Қоидалар беҳудага ишлаб чиқилмайди. Шундай экан, ҳар бир ҳаракат иштирокчиси яратилган шароитлардан тўғри фойдаланиши шарт. Акс ҳолда қоидабузарлик учун жазо муқаррардир.
Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 126-моддаси шундай дейилади:
“Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан белгиланган тартибда ойналарни қорайтириш учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараварида жарима солишга сабаб бўлади.
Бу 5 миллион 68 минг 250 сўмни ташкил этади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бу 8 миллион 109 минг 200 сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, транспорт воситаси камчиликлари бартараф этилгунга қадар вақтинчалик жарима майдонига қўйилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech