20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Мамлакатимизда
13 Мая  2019 678

ИИВ ОАВда тарқалган хабар бўйича расмий муносабат билдирди

Ички ишлар вазирлиги “Андижонлик йигит орган ходимларининг қийноғидан сўнг ўзини осганлиги иддао қилинди” сарлавҳаси билан тарқатилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Шу йилнинг 11 май куни ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқатилган хабар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, 2019 йилнинг 4 май куни соат 16.00ларда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳар Б.Рахимов кўчасида жойлашган “Замин” ошхонаси олдида ўзини шубҳали тутган Х.М. исмли аёл тўхтатилиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилганида, М.Х. ўз ихтиёри билан қўлидаги 1 дона конвалютада бўлган “Феназепам” психотроп воситасини тақдим қилган. Аёлдан ушбу психотроп воситани қаердан олганлиги сўралганида, у буни 40 минг сўм эвазига, ўзига таниш бўлган Андижон шаҳар, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи, муқаддам судланган ва ҳозирда озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган Б. Ю. дан олганлигини маълум қилган.

Б.Ю. билан ўтказилган суҳбатда у хақиқатдан ҳам синглиси, муқаддам судланган ва ҳозирда 2 йиллик синов муддатини ўтаб келаётган Г.Х. га телефон қилиб, уни топшириғига асосан Г.Хнинг танишидан “Феназепам” психотроп воситасини олиб, М.Хайдаровага берганлигини маьлум қилган. 

Мазкур ҳолатни ҳужжатлаштириш мақсадида, тезкор ходимлар томонидан ушбу ишга алоқадор шахслар Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносига олиб келиниб, гумон қилинган шахслар билан боғлиқ ҳолатлар расмийлаштирилиб, Б.Ю. ва М.Х.ларнинг кўргазмалари икки нафар холислар иштирокида видеотасвирга туширилган.

2019 йил 4 май куни мазкур ҳолатни расмийлаштириш жараёнида фуқаро Б.Ю. ва М.Х.лар билан боғлиқ суриштирувни тўла, ҳар томонлама ва холисона бўлишини таъминлаш мақсадида тиббиёт ходимлари иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг соғломлиги ҳақидаги маълумотнома иш ҳужжатларига қўшилган.

Суриштирув ҳужжатлари расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний ҳал этишлик учун Андижон шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлимига тақдим этилган.

2019 йил 10 май куни Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими таянч пунктлари профилактика инспектори Ф.Исамиддинов шу куни соат 19.00ларда Б.Ю. номаълум сабабларга кўра, яшаш уйи омборхонасининг тўсинига арқон билан ўзини-ўзи осиб ўлдирганлигини телефон орқали хабар қилган.

Воқеа жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган ва кўздан кечириш вақтида Б.Ю.нинг ётоқхонасидан картон қутининг ички тарафига кўк сиёҳли қаламда “Мендан рози бўлинглар, мени кечиринглар” ёзуви мавжуд қўлёзма олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech