20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Мамлакатимизда
13 Мая  2019 1061

ИИВ Академияси сиртқи таълимга танлов эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, ёши қирқдан катта бўлмаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга қабул қилинади, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Академияда ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун уч йилни ташкил этади.

Академияда ўқиш олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Академияга ўқишга киришни хоҳлаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўз хизмат жойлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари номига билдирги билан мурожаат қиладилар.

Билдиргилар жорий йилнинг 15 май кунига қадар қабул қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech