17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,1 °C

Туризм
27 Фев  2019 3441

II Халқаро мақом санъати анжуманини 2020 йилнинг сентябрь ойида ўтказилади

Кеча Президентимизнинг “II Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди. 

Фармойиш билан Халқаро мақом санъати анжуманини иккинчи марта 2020 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг таклифи маъқулланди.

Шунингдек, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб республика ва жаҳон миқёсида Анжуман тарғиботи ташкил этилади. Тарғибот доирасида ўтказиладиган танлов шартлари ва илмий-амалий конференция мавзуси эълон қилиб борилади.

2020 йил 1 июнга қадар республикамиз ҳудудларида мақом ансамблларининг концерт дастурлари, “Ёш мақом ижрочилари”, бастакорлар ўртасида “Мақом йўлида яратилган энг яхши асар” каби номинациялар бўйича республика танловлари ҳамда таниқли мақомшунос олимлар, тажрибали мақом ижрочилари иштирокида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари ўтказилиб борилади.

2020 йил 1 августга қадар Анжуман доирасида “Мақом санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция дастури ишлаб чиқилади. Анжуманда иштирок этадиган хорижий ҳамда маҳаллий мусиқашунос ва мақомшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар рўйхатини шакллантирилади.

Шаҳрисабз шаҳридаги Мақом музейи ушбу санъатга оид тарихий, илмий-ижодий манбалар, қадимий ва замонавий чолғу асбоблари ва бошқа янги экспонатлар билан бойитилади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech