26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Молия
25 Июн  2020 1202

Халқаро молия корпорацияси Ипотека-банкка 35 миллион AҚШ доллари ажратади

Халқаро молия корпорацияси томонидан Ипотека-банкка унинг хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш ҳажмларини ошириш мақсадида 35 миллион AҚШ доллари ажратмоқда.

Жаҳон банки гуруҳининг таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Ипотека-банкининг хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш кўламини кенгайтириш учун 35 миллион AҚШ доллари эквивалентида, миллий валютадаги заёмни тақдим этади.

Шу билан бирга миллий валютадаги молиялаштириш, мамлакатдаги етакчи давлат банкларидан бирини рақобатдош хусусий тижорат банкига айланишида ёрдам беради.

Ушбу сармоя ХМКнинг Ўзбекистондаги хусусийлаштириш дастурини қўллаб-қувватлаш ва давлат банклари сони кўп бўлган мамлакатнинг банк секторига хусусий инвестицияларни жалб қилишдаги стратегик устувор йўналишлардан бирини акс эттиради.

Банк тизимини ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар доирасида, банкларидаги давлат улушини инвесторларга топшириш кўзда тутилган. Хусусийлаштириш хусусий капитал, халқаро тажриба ва замонавий технологияларни жалб қилади, натижада ушбу жараён банк ва унинг мижозларига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда давлат банкларининг Ўзбекистон банк секторида концентрацияси юқори; мамлакатдаги 30 та банкнинг бештаси тўлиқ давлатга тегишли, қолган саккизта банкда эса давлатнинг 50 фоиз улуши мавжуд, деб хабар беради АТИБ «Ипотека банк» матбуот хизмати.

ХМК Ипотека-банк билан 2017 йилдан буён банкнинг тижорат фаолиятини, корпоратив бошқаруви ва хавфларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш орқали институционал трансформациясини амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик қилмоқда, бу эса ушбу инвестициялар учун зарур шарт-шароитларни яратди.

Ҳозирги вақтда ХМКнинг Ўзбекистондаги инвестиция портфели 53 миллион долларни ташкил этади ҳамда молия ва тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларни ўз ичига олади. ХМКнинг маслаҳат дастурлари давлат корхоналарини, шу жумладан

давлат банкларининг 2 тасини хусусийлаштиришда;

пахта соҳасини ислоҳ қилиш;

молия бозорини ривожлантириш ва диверсификация қилиш;

соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳаларида давлат ва хусусий шериклик алоқаларини амалга оширишда ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech