28 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,2 °C

Мамлакатимизда
14 Дек  2019 1347

Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов сенатор Фаррух Дадахўжаевнинг сўзларига муносабат билдирди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг жорий йил 13 декабрда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида, қўмита раиси, сенатор Фаррух Дадахўжаев йўллардаги патруль постлари фаолияти юзасидан тўхталиб, хусусан, катта йўллар бўйидаги патруль постларининг ҳар бири криминалнинг уяси экани, ноқонуний постлар борлиги ҳамда йўл бўйларида «Stop» белгисини қўйишда ноқонунийликлар кузатилиши ҳақида фикр билдирган эди.

Бундай субъектив ёндашув Фаррух Дадахўжаев томонидан илгари ҳам, профилактика инспекторларининг хизмат машиналарига бензин қуйиш нонвойчиларга қолиб кетган, деб билдирган фикрида ҳам кузатилган эди.

Мазкур фикр хусусида Ички ишлар вазирининг ўринбосари Азизбек Икрамов қуйидагича изоҳ берди.

Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборатдир.

Халқ посбони бўла туриб, ҳуқуқбузарлик содир этган ҳар қандай ходим қатъий жавобгарликка тортилади. Бироқ, хеч кимнинг ички ишлар органи ходимларини қонунчиликни бузишда асоссиз айблашга хаққи йўқ.

Мутассади раҳбарлардан оммавий ахборот воситаларига баёнот беришда аниқ фактларга асосланишларини ва ноўрин ҳамда хақоратомуз гаплардан қочишларини талаб қиламан, дейди Азизбек Икрамов.

Шунингдек, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш таъқиқланган» («Stop») белгисини ўрнатилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 1-иловасида аниқ белгилаб қўйилганлигини, ички ишлар органлари эса белгиланган тартибни ижрочиси эканлигини эслатиб ўтмоқчиман, дейди А. Икрамов ўз баёнотида.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech