21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Хавфсизлик
8 Авг  2019 525

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўқотар қуролларни қўллаш – қонуний

Ички ишлар органи ходими томонидан табель қуроли қўлланилган лаҳза акс этган ва тармоқда тарқалган интернет-видео бўйича қўйидагиларни маълум қиламиз.

 

Мазкур ҳодиса ҳақида маълумот Тошкент шаҳар ИИББ ахборот ресурсларида кеча, 7 август куни эълон қилинди.

Ички ишлар органлари ходими томонидан ўқотар қуролни қўллаш Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни билан қатъий тартибга солинишини тушунтириб ўтамиз. Ушбу қонуннинг 24-моддасида («Ўқотар қуролни қўллаш») ички ишлар органли ходими агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф туғдирса ҳамда ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қарамай, тўхташдан бош тортса, ушбу транспорт воситасини шикастлаш йўли билан тўхтатиш учун ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эгалиги келтирилган.

Шу билан бирга, ўқотар қуролни беихтиёр қўллашнинг сабаблари аниқланиши, жумладан, қуролнинг носозлиги борасидаги версия ҳам текширилишини эслатиб ўтамиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech