02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8 °C

Мамлакатимизда
26 Фев  2020 887

Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вазифалари белгиланди

2020 йил 24 февралдаги 106-сонли Ҳукумат қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Низом билан инспекциянинг ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди.

Жумладан, инспекция ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Инспекция бошлиғи Бош вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, Президентнинг тегишли Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сифатида қайта ташкил этилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech