18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
13 Фев  2019 1447

Ҳуқуқимизни талаб қилишдан уялмайлик

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Надежда Зябова шаҳардаги Янги бозор ҳудудидан «Артел» русумли, жами товарлар суммаси 6 750 000 сўмлик бир неча маиший техника буюмлари (телевизор, совутгич, кир ювиш машинаси)ни сотиб олади. Харидор маиший техникаларни олиш жараёнида уларни электр тармоғига улаб, ишлатиб кўрсатишни сўрайди. Бироқ сотувчи товарларни талаб даражасида ишлашини қайта-қайта таъкидлаб, уларни ишлатиб кўрсатишни истамайди.

Истеъмолчи сотувчининг сўзларига ишонади ва товарларни уйига олиб кетади. Лекин манзилига етгач, электр тармоғига уланган телевизорнинг экрани яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлади. Истеъмолчи ушбу ҳолат бўйича бозор маъмурияти билан учрашиб, ҳудудларида фаолият кўрсатаётган сотувчи томонидан унга нуқсонли товар сотилганлигини билдиради. Сотувчи эса товарнинг нуқсонли эканлигини тан олишни хоҳламайди.

Шундан сўнг, Н.Зябова шаҳар Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади. Унинг мурожаати мутахассислар томонидан ўрганилиб, сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни тегишли моддалари бўйича тушунтирилгандан сўнг нуқсонли телевизор мақбул сифатлисига алмаштириб берилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни 8-моддаси бешинчи қисмига асосан, истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) эса назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт. Агар юқоридаги ҳолатда истеъмолчи ўзининг қонуний ҳуқуқларидан келиб чиқиб, олди-сотдини амалга ошириш жараёнида телевизорни электр тармоғига уланиши ва лозим даражада ишлашини текшириб олишини талаб қилиб туриб олганда, албатта, кейинги оворагарчиликларни олди олинган бўлар эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech