15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,6 °C

Туризм
12 Сен  2019 1647

Қўқонда I Халқаро ҳунармандчилик фестивали бошланди

Худоёрхон ўрдаси майдонидан марказ йўналишида I Халқаро ҳунармандчилик фестивали қатнашчилари тантанали юришни амалга оширишди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Худоёрхон ўрдаси ҳудудида жойлашган Ҳунармандлар шаҳарчаси халқ сайллари, қўғирчоқбозлик, дорбозлар фольклор жамоалари, вилоятлар маданият бошқармалари томонидан тайёрланган концерт дастурлари билан байрамона қиёфа касб этмоқда. Қизиқчилар, жарчилар ҳамда хон сарой аъёнлари либосидаги актёрларнинг иштироки тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. Шу билан бирга, бугуннинг ўзида шу ерда Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича Президенти Кадда Кадуми хонимнинг китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, моҳир усталар амалий санъат буюмларини ўз қўли билан ясашни истаганларга маҳорат дарслари ва тренинглар ўтказишмоқда. Маҳорат дарслари Риштон, Ғиждувон, Ургут, Тошкент, Каттабоғ, Мадир, Самарқанд, Андижон, Ғурумсарой, Шаҳрисабз кулолчилик мактаблари намоёндалари томонидан ўтказилмоқда. Фестиваль иштирокчиларини кун давомида, шунингдек, Фарғона вилоятининг диққатга сазавор қадимий ва замонавий масканларига сайёҳат кутмоқда. Марғилон шаҳрига саёҳат, Саид Аҳмадхўжа эшон мадрасасида жойлашган Ҳунармандлар маркази, Ёдгорлик корхонаси ҳамда кандакор Абдулҳамид Мадалиев, тўқувчи Расулжон Мирзаҳмедов ва Абдунаби Тоштемиров устахоналари шулар жумласидандир. Мадрасаи Мир, Хўжахон қози, Хазиний маданий мерос объектлари, Рассомчилик ва миниатюра мактаблари вакилларининг маҳорат дарслари меҳмонларда унутилмас таассурот қолдириши шубҳасиз. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech