22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Транспорт
27 Июл  2019 504

Янги аэропортда “Ҳумо” қуши шаклида терминал қурилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда Mabetex Group таркибига кирувчи B&A Contractors SAvaIT Engineering SA компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради жамият матбуот хизмати.

 

Унда асосан “Тошкент-Шарқий аэродром базаси асосида замонавий фуқаролик авиацияси аэропорт комплексини қуриш” лойиҳаси доирасидаги  “Терминал-2” ни барпо этишда ҳамкорликда иш олиб бориш, замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш масаласида сўз юритилди.

Хусусан, соатига 1000 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга тадбиркор ва ишбилармон доира вакиллари учун  замонавий комплекс (Терминал-2) ни лойиҳалаштириш ва қуриш учун шартнома имзоланди.

Янги терминалнинг лойиҳаси “Ҳумо” қуши шаклида ишлаб чиқилган бўлиб, мутахассислар терминалнинг функционал мақсади, яратиладиган шароит ва қулайликларга алоҳида эътибор қаратишган. Лойиҳада Терминал-2 биноси барча класс (ВИП ва ИП) даги йўловчиларга хизмат кўрсатиши инобатга олинган.

Функсионал мақсад ва режалаштириш ечими Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги амалдаги меъёрлар ва стандартларга, шунингдек, ИАТА ва ИКАО халқаро талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2-Терминал биноси уч қаватдан иборат. Иншоотнинг умумий залида ресторанлар, чакана савдо дўконлари ва маълумот пунктлари, авиа кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари ва бошқалар ўрин олган. Йўловчиларни кутиш залида “Duty free” дўконлари ва ресторанлари мавжуд.

Янги терминал халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий муҳандислик ва технологик ускуналар билан жиҳозланади. Юкларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизими, ўз-ўзини назорат қилиш пештахталари, текширишнинг махсус техник воситалари, махсус терминалларни бошқариш тизими, телескопик нарвонлар, самолётларнинг автотураргоҳ тизими, маълумот тахталари ва бошқалар.

Замонавий мажмуа қурилиши икки йил ичида амалга оширилади, уни 2021 йил сентябрда якунлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мажмуанинг учиш-қўниш йўлакларини барпо этишда бетон ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, аеропорт 1-йўлакининг 2-қатламини қуриш ишлари Германиянинг “WИРТГЕН” номи остида ишлаб чиқарилган машинаси ёрдамида бажариляпти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech