19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,3 °C

Спорт
3 Июн  2019 690

“Ҳумо арена”да хоккей бўйича халқаро мусобақа бошланди

Кеча “Ҳумо арена” спорт комплексида хоккей бўйича халқаро мусобақа бошланди. 2008 йилгача туғилган болалар ўртасида ўтказилаётган мазкур турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Латвиядан жами 5 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Мазкур турнирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбарияти сўзга чиқиб, мусобақанинг юртимизда хоккейни ривожлантиришдаги аҳамияти ва унинг юқори савияда ташкиллаштирилганига алоҳида урғу бериб ўтишди.

Регламентга кўра, мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Ташкент сити” ва “Бинокор” жамоалари 2 тадан баҳс олиб боришди. “Бинокор” ҳар иккала учрашувда ғалаба қозониб, етакчиликни қўлга олди.

“Ташкент сити” – “Алға” (Қирғизистон) 1:2
“Қайсар” (Қозоғистон) – “Бинокор” 1:12
“Ташкент сити” – “Бинокор” 1:4

“Қайсар” ва “Алға” жамоаларини мағлубиятга учратган Латвиянинг “Рига” жамоаси ҳисобида ҳам 2 та ғалаба мавжуд. Бугун икки етакчи “Бинокор” ҳамда “Рига” жамоалари ўртасидаги беллашув куннинг марказий учрашуви бўлиши шубҳасиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech